Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 29 май куни 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, дея маълум қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.

Соат 12:30 да туманнинг Мойқўрғон кўчасида

  1. 2001 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Malibu-2;
  2. 1974 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги BYD Song;
  3. 1986 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги «ВАЗ 2105»;
  4. 1988 йилда туғилган Б.З. бошқарувидаги Lacetti;
  5. 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Nexia-3;
  6. 1995 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги «ЗиЛ» русумли юк автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.️ Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Маълумот учун, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этган.