25 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Зарафшон дарёсига чўмилиш учун борган 3 нафар бола чўкиб кетди. Бош прокуратура матбуот котибининг хабарига кўра, ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари 1 нафар боланинг мурдасини қидириб топган.

Қолган 2 нафар болани топиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош пркокуратура чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик ҳақида огоҳлантирди.