Сўнгги йилларда дунёда атроф-муҳит пластик чиқиндилар билан ифлосланиши муаммосига кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг усулларидан бири бу — пластик идишларни йиғиш ва қайта ишлашдир. Coca-Cola компанияси Тошкент университетларида одамларни кейинги қайта ишлаш учун пластик идишларни йиғишга ундайдиган эко-челленжга старт берди.

Яқинда Webstrer, ТДИУ ва ЖИДУ талабалари ўзларининг челленжга нисбатан фиклари билан бўлишган биринчи материал чиккан эди. Янги материалда эса — бундай лойиҳалар ҳақида Инҳа ва Ўзбекистон Миллий университети талабалари муносабати ҳақида.

Инҳа университети

«Менимча, бундай челленжлар мамлакатимиз учун жуда муҳим, чунки Ўзбекистон кўп аҳолига эга ва шунга яраша пластик чиқиндилари ҳам кўп бўлган давлатдир. Шунинг учун мен Coca-Cola компаниясидан ушбу ташаббусни бошлагани учун жуда миннатдорман. Зеро, бу фаолият нафақат пластик муаммосини ҳал қилишга ҳисса қўшади, балки жаҳон миқёсидаги муаммо — Орол денгизи минтақасига ёрдам беришга ҳам қаратилган», — деб ўртоқлашди учинчи курс талабаси Азиз.

coca-cola, pet2natureuz, реклама

«Бундай ташаббуслар нафақат компаниялар, балки давлат томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши керак. Бу мамлакатимиздаги экологик вазиятни яхшилаш ва барча учун янада барқарор келажак яратишга ёрдам беради. Биз ёш авлод вакиллари ва бўлғуси мутахассислар сифатида бошқарув тамойилларидан бири — экологик муаммоларни ҳал қилишда иштирок этишга қаратилган ESG`ни жорий қилган компанияларга садоқатлироқ муносабатда бўламиз», — деди биринчи курс талабаси Фарангиз.

coca-cola, pet2natureuz, реклама

«#PET2NATUREUZ эко-челленжида қатнашганимдан жуда хурсанд бўлдим. Бу менга ҳар куни қанча пластмасса ишлаб чиқараётганимизни ва уни қайта ишлаш қанчалик муҳимлигини тушунишга ёрдам берди. Умид қиламанки, бу ҳаракатга кўпроқ одамлар қўшилиб, атроф-муҳитни асрашга ўз ҳиссаларини қўшадилар», — дея бўлишди иккинчи курс талабаси Нигора.

coca-cola, pet2natureuz, реклама

Ўзбекистон Миллий университети

«Пластикни йиғиш ва қайта ишлаш ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда ҳал қилиниши керак бўлган муҳим вазифадир. Coca-Cola бу жараёнда иштирок этиб, ўз ҳиссасини қўшаётганидан хурсандман. Бу компаниялар атроф-муҳитни асраш муҳимлигини тушуниб, шу йўналишда ҳаракат қилишга тайёр эканликларини кўрсатади. Биз ёшлар эса уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деб ўртоқлашди иккинчи курс талабаси Мирзобек.

coca-cola, pet2natureuz, реклама

«Компаниялар атроф-муҳит муаммолари ҳақида хабардорликни ошириш ва одамларнинг онгли истеъмол қилишга ундовчи бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашлари керак деб ўйлайман. Бу мен ва курсдошларим учун ажойиб тажриба бўлди. Умид қиламанки, Coca-Cola ташаббуси ижтимоий мавзуларда кампания олиб боришга қодир бошқа компаниялар учун ҳам ёрқин намуна бўлади», — деди учинчи курс талабаси Самандар.

coca-cola, pet2natureuz, реклама


16 март куни Тошкент шаҳридаги университетлар ўртасида Coca-Cola Go Wasteless фонди лойиҳаси доирасида ва Ўзбекситон Ёшлар масалалари бўйича агентлиги кўмагида амалга оширилаётган #PET2NATUREUZ экологик челленжи бошланди. Унинг доирасида пойтахтнинг олтита олий ўқув юртида PET-пластмассасини йиғиш учун контейнер зоналари ажратилди. Танлов якунида барча йиғилган пластмасса геомембрана кўринишида қайта ишланади ва Орол денгизи минтақасида кичик сув омборини яратишга йўналтирилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.