Сўнгги йилларда дунёда атроф-муҳит пластик чиқиндилар билан ифлосланиши муаммосига кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг усулларидан бири бу — пластик идишларни йиғиш ва қайта ишлашдир.

Coca-Cola компанияси Тошкент университетларида одамларни кейинги қайта ишлаш учун пластик идишларни йиғишга ундайдиган эко-челленжга старт берди. Ушбу материал — Ўзбекистон талабалари бундай лойиҳа ҳақида қандай фикрдалиги ҳақида.

coca cola uzbekistan, pet2natureuz, реклама

Webster университети

«Мен Coca-Cola пластмассани йиғиш ва қайта ишлаш бўйича эко-челленж ўтказаётганидан жуда мамнунман, чунки бу сайёрамизни келажак авлодлар учун сақлаб қолишга ёрдам берадиган муҳим ижтимоий ташаббусдир. Биз ўз дунёмизни янада яхши ва тоза жойга айлантиришимиз учун бундай ташаббуслар Ўзбекистондаги компаниялар томонидан қўллаб-қувватланиши керак, деб ўйлайман», — дея ўртоқлашди биринчи курс талабаси Жамила.

coca cola uzbekistan, pet2natureuz, реклама

«Эко-челленжлар атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммосига эътиборни қаратишнинг ажойиб усули деб ўйлайман. Coca-Cola шу тарзда пластикни йиғиш ва қайта ишлашга жўнатиш билан баробар жуда муҳим вазифани бажармоқда. Кейинчалик бу PET Қорақалпоғистондаги Устюрт платосидаги қўриқхонада сунъий сув ҳавзаларини яратиш учун махсус материалга айланади. Умид қиламанки, Ўзбекистондаги бошқа компаниялар ҳам экологик ташаббусга қўшилади ва уни қўллаб-қувватлайди», — деди биринчи курс талабаси Жавлон.

coca cola uzbekistan, pet2natureuz, реклама

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

«Челленж жуда қизиқарли ва маърифий бўлди. Мен пластмассани қайта ишлаш ва уни табиат манфаати учун қандай ишлатиш ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим. Мен ушбу эко-челленжда қатнашиб, атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшганимдан хурсандман. Университетдаги барча эко-кун тартибига бефарқ қолмади. Ҳар ким оз бўлсада, сайёрамизни асраб-авайлаш, Қорақалпоғистон табиатидаги экологик вазиятни яхшилашга ўз ҳиссасини қўша олди», — дея таъкидлади биринчи курс талабаси София.

coca cola uzbekistan, pet2natureuz, реклама

«Мен Coca-Cola компаниясининг эко-челленж ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Пластикни йиғиш ва қайта ишлаш келажак авлодларга атроф-муҳитни асраш учун ҳал қилиниши керак бўлган муҳим вазифалардандир. Биз талабалардан, аслида, иштирок этиш учун ҳеч қандай мураккаб нарса талаб қилинмади: ичимлик идишларимизни махсус идишга ташлаш кифоя эди. Битта қайта ишланган PET — бу катта муаммони ҳал қилишга олиб келадиган кичик қадамдир», — деди иккинчи курс талабаси Акбар.

coca cola uzbekistan, pet2natureuz, реклама

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

«Бундай ташаббуслар жамиятимиз учун жуда муҳим деб ўйлайман. Улар атроф-муҳит учун масъулиятни англашга ёрдам беради ва ҳар биримиз оддий чиқиндини тўғри тақсимлаш билан сайёрамиз учун фойдали нарсаларни қилишимиз мумкинлигини кўрсатади. Умид қиламанки, Ўзбекистон бундай кичик лойиҳалар билан чекланиб қолмайди ва уларни бутун аҳоли орасида ўтказишда давом этади», — деб ўртоқлашди иккинчи курс талабаси Амалбек.

coca cola uzbekistan, pet2natureuz, реклама

«Челленж ёшлар ўртасидаги энг қизиқарли машғулотлардан биридир. Унинг ёрдами билан Coca-Cola кўплаб талабаларни пластик билан ифлосланиш глобал муаммосига эътибор қаратишга жалб қила олди. Дастлаб, эко-челленж университетлар ўзаро курашадиган ўйин турига айланди. Аммо вақт ўтиши билан пластмассани қайта ишлаш эко-кун тартиби табиатга бунданда кўпроқ эътиборли бўлишга ўргатди. Ишончим комилки, ушбу тадбирда иштирок этиш менинг атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи инсон бўлиб етишишимга ва сайёрамизни муҳофаза қилишга ҳисса қўшишимга ёрдам беради. Ушбу ташаббус учун Coca-Cola компаниясига раҳмат», — деди Чарос исмли иккинчи курс талабаси.

coca cola uzbekistan, pet2natureuz, реклама


16 март куни Тошкент шаҳридаги университетлар ўртасида Coca-Cola Go Wasteless фонди лойиҳаси доирасида ва Ўзбекситон Ёшлар масалалари бўйича агентлиги кўмагида амалга оширилаётган #PET2NATUREUZ экологик челленжи бошланди. Унинг доирасида пойтахтнинг олтита олий ўқув юртида PET-пластмассасини йиғиш учун контейнер зоналари ажратилди. Танлов якунида барча йиғилган пластмасса геомембрана кўринишида қайта ишланади ва Орол денгизи минтақасида кичик сув омборини яратишга йўналтирилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.