Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги корхонада 25 май куни ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, соат 02:30 да туманнинг «Миришкор» МФЙ Чирчиқбўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектига қарашли ҳудудда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғимнинг ёрилиб кетиши оқибатида ёнғин чиққан.

Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:32 да етиб бориб, ёнғин соат 03:09 да ўраб олинган ва 03:16 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 150 кв.м майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқлиги маълум қилинди.