Шавкат Мирзиёев 19 май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди.

Ушбу ҳужжат 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган.

Ҳужжатга мувофиқ, форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, томонлар давлат ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтишга, ўз аэродромларидан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришга ҳақлилиги назарда тутилган.

Ҳужжатнинг ратификация қилиниши парвозлар хавфсизлигини янада таъминлашга хизмат қилиши таъкидланган.

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган ҳужжат Сенат томонидан 4 май санасида маъқулланган ва 20 майдан кучга кирди.