2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Сайёҳларнинг 90 фоиздан ортиғи МДҲнинг тўртта давлатига тўғри келади:

  • Тожикистон — 623,8 минг киши;
  • Қозоғистон — 558,8 минг киши;
  • Қирғизистон — 487,7 минг киши;
  • Россия — 207,7 минг киши.

Шунингдек, Туркиядан 30 мингга яқин, Туркманистондан 14,2 минг нафар ва Жанубий Кореядан 9,2 минг нафар фуқаро сайёҳлик сафарига чиққан. Ҳиндистондан 8,3 минг, Хитойдан 6,3 минг, Германиядан эса 5,7 минг киши келган.

Март-апрель ойларида туристик саёҳатлар сони ортган. Икки ой ичида Тожикистондан 334,6 минг, Қозоғистондан 317,4 минг, Россиядан 126,7 минг меҳмон келган.

Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими қарийб уч баробарга ошиб, 871 минг кишини ташкил этганди.