21 май куни гуллар шаҳри Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали бошланди. Бундай кўргазманинг биринчиси вилоятда 1961 йил август ойида бўлиб ўтган, шундай қилиб, байрам шаҳар учун йиллик анъанага айланган. Фестивалнинг очилишида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам ҳам иштирок этди. Қуйида мазкур фестивалдан олинган фотосуратларни намойиш этамиз.

Тадбирни Наманган халқаро аэропорти майдонидан йўлга чиққан 200 дан ортиқ ранг-баранг гулларга бурканган автокарвон очиб берди.

Тадбирнинг илк кунида 500 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрди. Фестивалга қўшни Қирғизистон Республикасидан (5839 нафар) энг кўп меҳмон келганини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Кейинги ўринларни Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари (283, 149 нафар)дан ташриф буюрган сайёҳлар эгаллаб турибди. Хорижий меҳмонларнинг асосий қисмини қўшни Қирғизистон, Қозоқистон ва Тожикистон фуқаролари ташкил этган бўлса, Россия, Хитой, Туркия, Бангладеш, Ҳиндистон каби давлатлардан сайёҳларни ҳам учратиш мумкин.

Байрам дастурида гуллар билан боғлиқ тадбирлардан ташқари ҳунармандчилик намуналари, китоблар, фотосуратлар, миллий либослар кўргазмаси ҳам ўрин олган.

Танловли гуллар кўргазмасида гулчилар, гул ишлаб чиқарувчилар ва ландшафт дизайни бўйича мутахассислар иштирок этади. Улар 100 дан ортиқ гул композицияларини яратади.

гуллар фестивали

Сўнгги маълумотларга қараганда, боғ ва хиёбонлар, кўча бўйларига 36 миллион тупдан зиёд гул ва бута кўчатлари ўтқазилди. Улар орасида 1,5 млн туп атиргул, 2 млнга яқин райхон ва ялпиз бор. Бобур боғи, Давлатобод туманидаги «Афсоналар боғи» тематик паркидаги бетакрор композицияларнинг ҳар бири ўзига ҳос мавзуга эга манзараси билан мафтункор.

Гуллар дизайнининг ўзига хослиги, гул нақшлари, гулдасталар ва гул композицияларининг маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Ғолиблар «Афсоналар водийси» боғида фестиваль ёпилишида эълон қилинади.

гуллар фестивали

гуллар фестивали

Мазкур фестиваль 21 июнга қадар давом этади.