Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) аҳоли саломатлигида сунъий интеллектдан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Гап ChatGPT, Bard, Bert ва бошқа кўплаб одамлар мулоқотига тақлид қиладиган машҳур платформалар ҳақида кетмоқда.

ЖССТ таъкидлашича, бундай платформалар одатда ҳар қандай янги технологияда қўлланиладиган эҳтиёткорликни сақламайди.

«Синовдан ўтмаган тизимларни шошилинч равишда жорий этиш тиббий хатоларга олиб келиши, беморларга зарар етказиши, сунъий интеллектга бўлган ишончни сусайтириши ва шу тариқа бутун дунё бўйлаб бундай технологияларнинг потенциал узоқ муддатли фойдалари ва фойдаланишига путур етказиши (ёки кечиктириши) мумкин», — дейилади ташкилот баёнотида.

ЖССТ экспертларининг хавотирларига айнан нима сабаб бўлади:

  • Сунъий интеллектни ўргатиш учун фойдаланиладиган маълумотлар ноҳолис ёки нотўғри бўлиши ва соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин;
  • Сунъий интеллектн фойдаланувчи учун обрўли ва ишончли бўлиб туюлиши мумкин бўлган жавобларни ишлаб чиқаради, лекин бутунлай нотўғри ёки жиддий хатоларни ўз ичига олади, айниқса соғлиқ ҳақида гап кетганда;
  • Сунъий интеллектн рози бўлмаган маълумотлардан ўрганиши мумкин. Шунингдек, у жавоб олиш учун фойдаланувчи тақдим этган махфий маълумотларни ҳимоя қила олмайди (масалан, соғлиқ ҳолати);
  • Сунъий интеллект матн, аудио ёки видео ёзувлар кўринишидаги «ишонтирувчи дезинформация»ни етказиш учун ишлатилиши мумкин, бунда жамоатчилик қонуний тиббий контентдан фарқлашда қийналади.