Ҳар йили 18 май куни дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида Халқаро музейлар куни нишонланади. Уни нишонлаш тўғрисидаги қарор 1977 йилда Халқаро музейлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинган.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида соат 9:00 дан 18:00 гача очиқ эшиклар куни ташкил этилади.

Ўзбекистон Давлат санъат музейида байрам муносабати билан қуйидаги қатор тадбирлар ўтказилади:

18 май

  • 11:00 — 18 май «Халқаро музейлар куни» дастурига бағишлан матбуот анжумани;
  • 12:00 — Ўзбекистон ХХ -ХХИ аср «Рангтасвир ва ҳайкалтарошлик» санъатининг янги экспозитсиясининг очилиш маросими;
  • 15:30 — «Тўқимачилик санъати» номли кўргазма;
  • 16:00 — «Open Air Fest» кўнгилочар дастури;
  • 17:00 — Баҳодир Жалоловнинг «Мангуликдаги чизиқ» номли шахсий кўргазмаси.

19 май

  • 17:00 — «Санъатни англаш санъати» кўргазмасининг очилиш маросими;
  • 19:00 — «Музейда тун» номли дастур маросими.

24 май

  • 16:00 — Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов билан учрашув.

25 май

  • 15:00 — Санъатшунос Элмира Аҳмедованинг «Ўзбекистон санъати — давр тўфонида» номли маъруза.

26 май

  • 15:00 «Санъатни англаш санъати» лойиҳасида иштирок этаётган рассомлар билан ижодий учрашув.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида соат 10:00 дан 16:00 гача миниатюра, хаттотлик, абра ва қўлбола ипак қоғоз ишлаб чиқариш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади, деб хабар берди «Газета.uz»га маъмурият.

Ўзбекистон Давлат табиат музейида музей фаолияти ва тарихига бағишланган тадбир бўлиб ўтади.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирлар мамлакатнинг бошқа музейларида, хусусан, И.В.Савитский номидаги санъат музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида ўтказилиши режалаштирилган. Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида 19 май куни Open Air Fest ва «Музейда тун» тадбири ўтказилади.

18 май куни барча давлат музейларига кириш бепул.