Литва ҳукумати Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 684 900 доза Pfizer коронавирус вакцинасини юборди, деб хабар бермоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати. Вакцина ортилган самолёт якшанба куни Тошкентга етиб келди.

Аввалроқ «Дунё» ахборот агентлиги вакцина Литвадан Ўзбекистонга юборилгани ҳақида хабар берганди. Унда айтилишича, вакциналар Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани аҳолиси учун мўлжалланган бўлиб, юк таркибида 607 минг доза Pfizer (Omicron BA.4−5) ва 78 минг доза Johnson&Johnson (Jcovden) бўлган. Юкнинг тахминий қиймати 13 миллион еврони ташкил қилади.

вакцина, жсст, литва

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус COVID-19 тарқалиши соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилганди.

«Мана бир йилдан ортиқ вақт давомида пандемия пасайиш тенденциясида бўлиб, аҳолининг эмлаш ва инфекцияларга қарши иммунитети ортиб бормоқда, ўлим камаймоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига юк енгиллашмоқда», — деди ЖССТ раҳбари.