3 май, чоршанба куни соат 14:51 да Афғонистонда 5 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 474 км жанубий-шарқда жойлашган, чуқурлиги 255 кмни ташкил этади.

Зилзила Тошкентда ҳам сезилди, бироқ сейсмик марказ Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи ҳақида маълумот бермади.