8 май куни Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президент матбуот хизмати.

2023 йилда уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилиши белгиланган. Шунингдек, уларнинг бир гуруҳи санаторийларда даволанмоқда.

Президент Тошкент шаҳридаги Chinobod Plaza санаторийсига бориб, уруш қатнашчилари билан кўришиб, улар билан суҳбатлашди. Анорбой ота Жалилов, Ашир ота Ўсаров, Антонина Коломенцева, Тўлаган ота Имомов, Аббос ота Аппанов шулар жумласидан.

иккинчи жаҳон уруши, уруш қатнашчилари, шавкат мирзиёев

«Сизларни кўрай, байрам билан табриклай деб келдим. Бу, аввало, сизларнинг байрамингиз. Ўша пайтлардаги жасорат ва матонатингиз туфайли кейинги авлодлар тинч, эркин яшади. Машаққатли меҳнат ва зафарларга тўла ҳаёт йўлингиз бугунги ёшлар учун чинакам ибрат мактаби, ватанпарварлик мактаби, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Сиз билан бутун эл-юртимиз фахрланади», — деди давлат раҳбари.

иккинчи жаҳон уруши, уруш қатнашчилари, шавкат мирзиёев

иккинчи жаҳон уруши, уруш қатнашчилари, шавкат мирзиёев

Уруш қатнашчилари соғлиғи яхши эканини айтиб, ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

иккинчи жаҳон уруши, уруш қатнашчилари, шавкат мирзиёев

«Мана, яқинда янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Мамлакатимиз ривожини ошириш, халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича катта марралар олдик. Мана шундай ўзгаришлар пайтида сиздек катта тажрибага эга инсонларнинг ёнимизда бўлиши, маслаҳатларингизни олиш бизга чексиз куч-ғайрат беради», — деди президент.

Нуронийлар «эътибор ва ғамхўрлик учун» президентга миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилди, дейилади матбуот хизмати хабарида.

«Табаррук дуоларингизни олиш, сизга қўшилиб халқимизнинг тинчлигини сўраш — катта бахт. Ҳаётда кўп-кўп синовларни кўрган, қарийб бир асрлик ҳаёт тажрибасига эга бўлган сиздай муҳтарам инсонларнинг дуолари ижобат бўлади. Нуронийларимиз учун барча зарур шароитларни яратишга бундан буён ҳам катта эътибор қаратамиз. Бу — биз учун муқаддас бурч ва вазифадир», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.