2023 йил бошидан бери газ таъминоти корхоналарининг 9 нафар ходими ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати.

Таҳлилларга кўра, энг кўп ҳуқуқбузарликлар истеъмолчилар билан бевосита алоқада бўлган ходимлар томонидан содир этилган.

Сервис хизматининг 6 нафар ходими фирибгарлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинган. Ушбу ваколати бўлмаган мутахассислар истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйиб бериш, абонент фойдасига ҳисоб-китоб тизимига ўзгартиришлар киритиш ва истеъмол қилинган ёнилғи учун қарзни ҳисобдан чиқаришга ваъда бергани айтилмоқда.

Бошқа 3 нафар ходим ўз фаолиятларини хўжаликларни юритиш ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширган. Содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун қўлга олинганларга нисбатан тергов чоралари кўрилмоқда.

АЖ фуқаролардан газ таъминоти тизими ходимлари билан тил бириктирмасликлари ва уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида (1104 рақами орқали) хабар беришларини сўради.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан қарийб 30 млн куб метр ҳажмдаги (28,9 млрд сўмлик) табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.