5 май куни Тошкентда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан жиноят иши бўйича бўлиб ўтган биринчи суд жараёнида айбдор деб топилган шахсларнинг апеллацияларини кўриб чиқиш бошланди. Иш Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилмоқда.

нукус воқеалари

Ёзганимиздек, шикоятлар биринчи инстанция — Қорақалпоғистон Республикаси судининг 31 январдаги қарори билан ҳукм қилинган 22 кишининг 16 нафари номидан берилган. Улар журналист ва ҳуқуқшунос Даулетмурат Тажимуратов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси собиқ бошлиғи, марҳум Полат Шамшетов, Саипназар Калимов, Султанбек Каипов, Арсилан Темирханов, Саидабулла Медетов, Нурлан Султамуратов, Аллабай Токимбетов, Разбек Бекмуратов, Байрам Сейтниязов, Амирбек Адилбеков, Полат Нурниязов, Нурлан Найипов, Бахтиёр Кадирбергенов, Даулетмурат Жиемуратов и Кахарман Сейтимов. Уларнинг барчаси турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

нукус воқеалари

Бундан ташқари, апелляция суди озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган шартли жазога ҳукм қилинган ва суд залидан озод этилган Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев и Азамат Нуратдиновга оид қисмда суд ҳукми устидан прокуратура протестини кўриб чиқади.

нукус воқеалари

«Газета.uz» мухбирларининг хабар беришича, суд жараёнида судланувчиларнинг яқинлари, 2022 йил 1−2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни тергов қилиш бўйича депутатлик комиссияси аъзолари, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

нукус воқеалари

Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида суд айни жиноят иши бўйича яна 39 нафар судланувчига нисбатан ҳукмни эълон қилган эди.

«Газета.uz» жараённи жонли эфирда намойиш этмоқда.