Абдухамидов Акрамжон Абдувахабович Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Акрамжон Абдухамидов 1973 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. 1997-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мулкнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва фойдаланиши устидан назорат қилиш бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. 1999−2002 йилларда Молия вазирлиги қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Абдухамидов Акрамжон Абдувахабович 2022 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида ишлаб келаётганди.