Ижтимоий тармоқларда аввалроқ вайнерларнинг «Soliq» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклардан ҳисобланган кешбэкни олиш Ислом динига зидлигини айтиб чиққан видео тарқалганди.

Видеода бир шахс дўстининг ёнига келиб, дастур орқали кешбэклардан 500 минг сўм йиғганини айтади. Иккинчиси эса у ҳам 300−400 минг сўм миқдорда маблағ тўплаб қўйганини, бироқ бу фоиз, фоиз эса судхўрликка киришини таъкидлайди.

Мусулмонлар идораси ҳузуридаги Фатво маркази шу каби ҳолат борасида маълумот бериб, вайнерларнинг хулосасини рад этди.

«Ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилса, буни иқтисод тилида кешбэк дейилади. Банк шу кўринишда ўзининг фойдасидан кечса ёки хизматларидан фойдалангани учун хизмат нархидан бир қисмини қайтиб берса, ундан фойдаланса бўлади», — дейилади хабарда