«вайнер» тегли мақолалар


Хoliqjon Vines ва унинг шериклари йўл белгисига қасддан шикаст етказгани учун қамалди
20 март 2024, 12:16

Хoliqjon Vines ва унинг шериклари йўл белгисига қасддан шикаст етказгани учун қамалди

Ижтимоий тармоқларда Хoliqjon Vines тахаллуси билан танилган вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг шериклари эса 5 суткага қамалди. Улар Бухорода автомобилда йўл белгисига қасддан шикаст етказиш ҳолати тасвирланган видео тарқатган.

Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео ишлаган вайнерлар 15 суткага қамалди
28 январ 2024, 10:40

Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео ишлаган вайнерлар 15 суткага қамалди

Тошкентда икки вайнер аёл эридан калтак еб, ота уйига борганда отаси ҳам бунга қизининг ўзини айбдор қилиб, ортга қайтариб юборгани акс этган видео ишлаганди. Суд буни тазйиқ, зўравонлик ва жинс бўйича камситишни тарғиб қилувчи маҳсулот деб топиб, уларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.

Кешбэклардан фойдаланса бўлади — Фатво маркази
1 май 2023, 17:39

Кешбэклардан фойдаланса бўлади — Фатво маркази

Ижтимоий тармоқларда ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилиши, яъни кешбэк олиш Ислом динига зидлиги борасида видео тарқалганди. Фатво маркази бундай хулосани рад этиб, улардан фойдаланиш мумкинлигини билдирди.

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят иши қайта малакаланди
7 апрель 2023, 22:18

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят иши қайта малакаланди

Прокуратура вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят ишини қайта малакалади. Qalampir маълумотларига кўра, Маннопов операция қилинган Тошкентдаги хусусий клиникада пластик жарроҳ, лаборант ва УЗИ-мутахассиси малака тоифасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Фарҳод Манноповни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмаган — ССВ
6 апрель 2023, 10:20

Фарҳод Манноповни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмаган — ССВ

ССВ вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан Star Med Center клиникасида ўтказилган текширув натижаларини эълон қилди. Хусусан, беморга тиббий хизмат кўрсатишда қатор лицензия талаб ва шартлари бузилгани, уни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмагани аниқланди.

Вайнер Dili.me ва шериклари фуқарони калтаклагани айтилмоқда
16 март 2023, 15:36

Вайнер Dili.me ва шериклари фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Вайнер Dili.me ва унинг шериклари фуқарони уриб, жароҳат етказгани айтилмоқда. Бош прокуратура уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва блогер 10 март куни ушланганини маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарҳод Маннопов вафотидан сўнг Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
11 март 2023, 22:58

Фарҳод Маннопов вафотидан сўнг Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

ССВ вайнер Фарҳод Маннопов ўлими бўйича лаборатор таҳлил ва МСКТ текширувлари натижаларини эълон қилди. Айтилишича, беморга риносептопластика амалиёти учун наркоз берилган, бироқ операция даврида аҳволи ёмонлашиб, ўлим қайд этилган. Ҳозирда Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг