28 апрель куни Украинага ракета учирилиши натижасида ракеталардан бири Черкас вилоятининг Уман шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносига келиб тушган. 16 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати.

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор, дея маълум қилди Черкас вилояти маъмурияти раҳбари Игор Табурец.

17 киши вайроналар остидан олиб чиқилган, 18 нафар аҳоли тан жароҳати олган, 12 нафари касалхонага ётқизилган.

Черкас вилоятидан ташқари Днепропетровск ва Киев вилоятлари ҳам ўққа тутилди. Хусусан, Днепрда хусусий турар-жой биноси вайрон бўлди, икки ёшли қиз ва 31 ёшли аёл ҳалок бўлди.

РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, Россия авиацияси узоқ масофага учувчи қанотли ракеталар билан гуруҳли зарбалар бергани, «Украина захираларининг олдинга силжишига тўсқинлик қилгани»ни маълум қилди.

«Бугун тунда Россия Аэрокосмик кучлари Украина Қуролли Кучларининг захира бўлинмаларини вақтинча жойлаштириш нуқталарига ҳаводан учириладиган узоқ масофали аниқликдаги қуроллар билан гуруҳли ракета зарбасини берди. Мақсадга эришилди. Барча белгиланган объектлар урилади. Душман захираларининг жанговар ҳудудларга юриши тўхтатилди», — дейилади хабарда.