Қатор ОАВлар Андижон вилояти ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарларни тарқатди. Кейинчалик хабарлар тасдиқланмади. Ушбу жараёнлар фонида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Абдураҳмонов ишда эканини кўрсатувчи суратларни эълон қилди.

андижон вилояти ҳокими, шуҳрат абдураҳмонов

Хусусан, суратларнинг бирида ҳоким Пахтаобод туманидаги саноат зонасида кетаётган қурилиш ишлари билан танишаётганини кўриш мумкин.

Шунингдек, ҳоким Избоскан туманидаги «Замон» текстил корхонасида ҳам бўлди ва ишчилар билан суҳбатлашди.

Ушбу ташрифнинг видеоси ҳам эълон қилинди. Унда имконияти чекланган йигитга «Президент совғаси» бергани ҳам акс этган.