Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қозоғистонлик таниқли тадбиркор, инвестор ва жамоат арбоби Маргулан Сейсембаев якшанба куни Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университетидаги маърузасида ёшлар учун ўзининг маслаҳатлари билан ўртоқлашди. У ҳаёт йўлини қандай танлаш кераклиги, ишга киришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, шунингдек, келажак касблари ҳақида сўзлаб берди. Тадбир Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ташкил этилди.

«Яхши кўрмайдигандан яхши кўрадиганга»

Ёшлар ўзлари учун ҳаёт йўлини қандай танлашлари мумкинлиги ҳақида гапирар экан, Сеqсембаев ҳамма ҳам нимани хоҳлашини аниқ била олмаслигини таъкидлади.

«Инсон нимани яхши кўришидан кўра, нимани яхши кўрмаслигини ўзи яхшироқ билади. Масалан, агар биз ресторанга келсак ва мен: «хоҳлаганингни танла» десам, одам чалкашиб кетади. Агар мен: «истеъмол қилишни хоҳламаган овқатинг ёзилган барча қоғозчаларни чиқариб ташла, десам, якунда бир-иккита қоғоз қолади, холос», — деди тадбиркор.

«Яхши кўрадиган нарсаларингиз рўйхатини тузинг. Одамлар қилишни ёқтирадиган фақатгина учта нарса бор. Биринчиси, нимадирга эга бўлиш: машина, уй, дала ҳовли ва бошқалар. Иккинчиси, кимдир бўлиш: тадбиркор, артист, таниқли инсон ва ҳоказо. Ва учинчиси, нимадир қилиш. Шундай экан, қоғозга нималар қилишни ёқтиришингиз ёзинг. Қилиш ёқадиган нарсаларингиз орасидан одамларга кераклиларини танлаб олинг. Унинг орасидан эса сизга даромад келтириши мумкин бўлганини ажратиб олинг. Кейин эса уларнинг орасидан сизда яхшироқ ўхшайдиганини танланг ва бўлди, бор эътиборингизни фақат шунга қаратинг. Бу якунда сизнинг миссиянгиз бўлади».

Ишга қабул қилишдаги муҳим фазилатлар ҳақида

Тадбиркор ходимларни ёллашда учта асосий тоифага эътибор қаратишини таъкидлади: виждон, ақл ва серғайрат. Шу билан бирга, у ушбу тоифаларни учта фазилатга кўра кўриб чиқади.

У виждонлида асосий учта фазилатни қайд этди: камтарлик, ростгўйлик ва масъулиятлилик.

«Виждонли нима эканлигига тўхталиб ўтиш муҳим. Виждонли — бу шундай ҳаракат ва сизнинг сўзларингизки, ундан кейин бошқалар сиз билан ҳамкорлик қилишни хоҳлашади. Ҳамма виждонли инсон билан ишлашни хоҳлайди. Агар виждонли инсон билан ҳамкорлик қилиш ўхшамаса ҳам, одамлар у билан мулоқот қилишни хоҳлашади. Виждонли бўлиш узоқ истиқбол учун ҳар доим фойдалидир», — деди Маргулан Сейсембаев.

Номзоднинг ақллилигини баҳолашда, у тезда англаб олиши, соғлом фикрлаши ва қизиқувчанлигига қарайди. «Қизиқувчанлик жуда ҳам муҳим. Қизиқувчанлик — бу инсон характерининг қобилиятни намоён этувчи қисмидир».

Серғайратлилик эса жисмоний фаоллик, ҳаётга бўлган позитив муносабатни (оптимизм), қолаверса, ҳиссиётларга бой энергия (эмпатия, бошқаларни тинглай билиш) деганидир.

маргулан сейсембаев, тадбиркор аёллар, ўзбекистон

Келажак касблари ҳақида

Келажак касблари ҳақида фикр юритиб, маргулан Сейсембаев нейрон тармоқларнинг ривожланиши одамлар ўртасидаги мулоқот қийматининг кескин ўсишига олиб келишини таъкидлади.

«Офлайн-мулоқотнинг қиймати ошиб бораётган экан, комьюнити-менеджер (жамоа менежери) касби яхши истиқболга эга. Бизнинг платформада (Маргулан Сейсембаевнинг таълим пларформаси — таҳр.) тренинг ташкиллаштирадиган, мулоқот қиладиган, одамларни жипслаштирадиган, уларга ёрдам берадиган одамлар бор. Офлайн алоқа, одамлар билан мулоқот қилиш қобилияти билан боғлиқ ҳамма нарса талабга эга бўлади».

Бундан ташқари, тадбиркор «одамлар учун ҳаёт мазмуни»ни яратишга қодир бўлган ментал мутахассисларнинг муҳимлигини таъкидлади.

«Менимча, кўп инсонлар дуч келиши кутилаётган асосий муаммо — ҳаёт мазмунини йўқотиш бўлади. Биз янги ҳаёт мазмунларини топишимиз керак. Шунга кўра, маъно-мазмун яратишни биладиган одамлар биринчи қаторга чиқишади».