9 апрель куни Сурхондарё вилояти Узун туманида Давлат хавфсизлик хизмати туманлараро бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида фуқародан 800 доллар олган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори қўлга олинди дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Маълум қилинишича, Узун туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизматининг маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори катта сержант Ш. А. фуқаро К.Қ.га тегишли бўлган Gentra автомашинасининг олд ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтиргани учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаган.

Уни жаримага тортмасликни ваъда қилган. Эвазига 800 доллар миқдорида пул маблағини талаб қилганва пулни олаётганида ушланган. Воқеа туманнинг «Бахористон» маҳалласидаги Н.Рамозонов кўчасида жойлашган туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт бўлимида бўлган.

Ҳолат юзасидан ўша куни департаментининг Узун туман бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.