Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни маъмурий юрисдикцияга ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Лойиҳага мувофиқ, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, бундай қоидаларни жуда кўп миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари) бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатиш таклиф этилмоқда.

Жазо тариқасида қуйидаги миқдорларда жарима белгилаш назарда тутилмоқда:

  • фуқароларга — БҲМнинг 200 баравари;
  • мансабдор шахсларга — БҲМнинг 300 баравари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг августида тадбиркорлар билан ўтказган йиғилишида савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни бутунлай бекор қилиш таклифини киритганди.