Дуррес шаҳрида (Албания) оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Диёрбек Эрматов битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

-81 кг вазн тоифасида супага чиққан Эрматов даст кўтариш машқида 145 кг билан энг юқори натижа кўрсатди.

Силтаб кўтаришдаги 169 кг (бронза) ва икки курашдаги умумий 314 кг (145+169) унга якунда яна бир бронза медалини тақдим этди.

Баҳсларда биринчи ўринни грузиялик Леван Очигава (322 кг: 143+179) эгаллаган бўлса, иккинчи ўринда жанубий кореялик Да Ҳе Квон (316 кг: 142+174) қайд этилди.