Қирғиз-ўзбек чегарасида 28 март куни қурол ва ўқ-дорилар яшириб қўйилган ўра аниқланди, дея хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати.

️Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида чегара отряди хизмат вазифасини бажариш вақтида чегарадан 600 метр масофада хизмат ити сигнал беради. Чегарачилар водопровод люкининг ичига яширилган, полиэтилен плёнкага ўралган ҳолда арраланган 16 калибрли от милтиғини топишди.

Қурол ва ўқ-дорилар Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмасига топширилган.