«қурол» тегли мақолалар


Пневматик, сигнал берувчи ва тиғли совуқ қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда
20 феврал 2024, 11:56

Пневматик, сигнал берувчи ва тиғли совуқ қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда

Депутатлар қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши бўйича қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.

Қирғиз-ўзбек чегарасида қурол яширилган ўра аниқланди
29 март 2023, 18:40

Қирғиз-ўзбек чегарасида қурол яширилган ўра аниқланди

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон чегараси яқинидаги водопровод люки ичига 16 калибрли ов милтиғи яшириб қўйилганини аниқлади.

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади
21 октябр 2022, 17:12

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади

Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.

Фуқаровий қурол ва ўқ-дориларни ҳадя этиш тақиқланди
1 июн 2022, 17:56

Фуқаровий қурол ва ўқ-дориларни ҳадя этиш тақиқланди

«Қурол тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланмоқда. Шунингдек, ов қуроли ва ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси 25 ёш этиб белгиланди. Қолаверса, қурол эгалари даврий тиббий текширувдан ўтказиб турилади.

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди
6 феврал 2022, 12:00 1

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 2 та пневматик қурол, 2 дона тўппонча учун газ баллон ва 553 та пневматик ўқлар мамлакат ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятда эса хориждан учиб келган фуқарода 2 дона 12 калибрли ов қуроли борлиги маълум бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Сенат қурол-яроғ муомаласи соҳасида янги жавобгарлик чораларини рад этди
30 май 2021, 23:44

Сенат қурол-яроғ муомаласи соҳасида янги жавобгарлик чораларини рад этди

Сенаторлар қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ янги жавобгарлик чораларини кўзда тутган қонунни рад этдилар. Бу ҳал қилиш зарур бўлган тизимли муаммолар мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, улар ҳал қилинганидан кейин жавобгарлик чоралари ўрнатилиши лозим, дея маълум қилди сенатор Фарҳод Боқиев. У «турли салбий оқибатлар»га олиб келиши мумкин бўлган қатор омилларни санар экан, Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмани мисол қилиб келтирди.

Совуқ қуролларни ғилофсиз олиб юрганлар учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
21 октябр 2020, 14:19

Совуқ қуролларни ғилофсиз олиб юрганлар учун жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Cовуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ғилофсиз олиб юрган фуқаролар жаримага тортилади. Жарима миқдори БҲМнинг бир бараваригача этиб белгиланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг