Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи ва Урганчни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади, деб хабар берди Uzbekistan Airports ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 29 март куни маҳаллий вақт билан соат 05:07 да авиакомпания самолёти Сочи-Урганч-Сочи йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейсини амалга оширди. Анъанага кўра, бортида 61 йўловчи бўлган Sukhoi Superjet 95 самолёти сув аркаси билан кутиб олинди.

Сочидан Урганч халқаро аэропортига парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

«Азимут» авиакомпанияси, Сочи-Урганч, Sukhoi Superjet 95

«Азимут» Урганчни Россиянинг бошқа шаҳарлари — Москва ва Минералние Води билан ҳам боғлайди.

2023 йил 27 мартдан бошлаб Россия авиаташувчиси Минералние Води-Самарқанд-Минералние Води йўналиши бўйича парвозлар частотасини кўпайтирган. Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Илгари парвозлар фақат сешанба кунлари амалга ошириларди.

«Азимут» Ростов-Дон ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси ҳисобланади.

Маълумот учун, «Азимут» авиакомпанияси 2022 йилда Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олганди.