Тошкентда иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказилиши муносабати билан 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар қилди.

Сана ва манзиллар

«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак», — дейилади хабарда.

Авваллари пойтахтда иссиқ сув баҳор ва кузда беш кундан ўчирилар эди.

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишлари сўралди.

Носозликлар аниқланса, (78) 129−01−85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин.