23 март куни соат 01:55 атрофида Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Д. Д. ўзи билан расмий никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб юрган 31 ёшли аёл М. Б.нинг ҳаётига зомин бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, гап хонанда Дилмурод Далиев ҳақида кетмоқда. Бош прокуратуранинг хабар беришича, оилавий жанжал оқибатида эркак ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Натижада марҳума олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.