Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 май кунлари Германияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у 21 март куни Наврўз байрамини нишонлаш чоғида Ўзбекистон немислари маданият маркази раиси Лена Миронова билан суҳбатда айтиб ўтди, бунга «Газета.uz» эътибор қаратди.

«1−2 май кунлари ташрифим бор. Дўстим Штайнмаер (Германия федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаер — таҳр.) таклиф қилди. Мен албатта у ерда бўламан», — деди давлат раҳбари.

Лена Миронова бош вазир Абдулла Ариповнинг март ойи бошида Германияга ташрифи давомида «кўплаб келишувлар» имзоланганини таъкидлади

«Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Бизда аллақачон тизим мавжуд. У ерда бизни тўғри тушунишади ва мен буни жуда қадрлайман. Чунки ақл устун бўлиши керак… Буларнинг ҳаммаси бўлмоқда. Энг ёмон ҳолатда ҳам ўзимиз учун хулоса чиқаришимиз керак, шунда тинчлик, дўстлик бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

германия, шавкат мирзиёев

Немис маданият маркази раҳбари «ҳамма нарсани она юрти учун қиладиган» Ўзбекистон президентининг «оқилона нейтрал сиёсати»ни қайд этди. «Бу оғир замонда бошқа йўл йўқ», — деб жавоб берди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев Германияга 2019 йилнинг январь ойида расмий ташриф билан борган эди.