Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ва Океания U-18 чемпионати ғолибига айланди. Мусобақа Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 11−17 март кунлари бўлиб ўтди.
Миллий терма жамоа бешта учрашувнинг барчасида ғалабага эришиб, Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4), Таиланд (10:2) ва Бирлашган Араб Амирликлари (8:0) ёшлар терма жамоаларини мағлуб этди ва чемпионлик унвонини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Туркманистонга, «бронза» эса Мўғулистонга насиб этди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жасурбек Рустамхонов турнир голурари бўлди. У бешта учрашувда 26 та самарали ҳаракат қилди (14 та гол ва 12 та голли узатма).
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ўзбекистон хоккей федерациясининг маълум қилишича, ушбу чемпионат хоккей бўйича миллий терма жамоанинг ўзбек хоккейи тарихидаги Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) шафелигида ўтказилган расмий турнирдаги илк чиқиши бўлди.