Тўқайтепа археологик ёдгорлигидан тарихий кўза топилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳри маданий мерос бошқармаси ахборот хизмати.

Бу ҳудуд Тошкент вилоятидан (Қибрай туманининг бир қисми) Тошкент шаҳрига (Яшнобод туманига) ўтган қисмда жойлашган.

Кўза баландлиги 80 см, диаметри 188 см бўлиб, эътиборли томони, яхши ҳолатда сақланиб қолган.

кўза, топилма, Тўқайтепа

Топилма белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон давлат тарихи музейига топширилди. Ҳозирда музей илмий ходимлари томонидан топилманинг ясалган даври аниқланмоқда.