Туркиянинг Шанлиурфа вилоятида сел оқими 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Туркия жануби-шарқидаги Шанлиурфа вилоятида содир бўлган сел оқими 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар қилди «Анадолу» агентлиги.

14 март куни Шанлиурфада кучли ёмғир ёғди. Вилоят маъмурий марказининг бир қатор кўча ва хиёбонларини сел сув босган.

Вилоят ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, Вейсел Қарани кварталидаги бинонинг ертўласидан беш кишининг жасади топилган, улар Сурия фуқаролари бўлган.

Шу тариқа, Шанлиурфадаги табиий офат қурбонлари сони 13 нафарга етди. Кучли ёмғир туфайли тўсиб қўйилган шаҳар аҳолисини аниқлаш ишлари давом этмоқда.


Владимир Путин ва Башар Асад Москвада учрашди

Россия ва Сурия президентлари Владимир Путин ва Башар ал-Ассад чоршанба куни Москвада бўлиб ўтган музокараларда кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда ТАСС Сурия раҳбари идорасига таяниб хабар берди.

«Президент Башар ал-Ассад интенсив музокаралар чоғида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий масалалар, икки томонлама муносабатлар, турли соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва халқаро майдондаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди», — дейилади хабарда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг чоршанба куни ТАСС агентлигига айтишича, суҳбат жами уч соат давом этган.


ОАВ: Credit Suisse банки қўллаб-қувватлаш учун Швейтцария регуляторларига мурожаат қилди

Швейцариянинг Credit Suisse банки чоршанба куни ўз акцияларининг қулаши фонида «қўллаб-қувватлаш намойиши» учун миллий марказий банк ва бозор регуляторига мурожаат қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Шу билан бирга, Европа Марказий банки ўз назорати остидагилардан Швейцария молия институти билан боғлиқ рисклар ҳажмини ўрганишни бошлади.

Аввалроқ молиявий шарҳловчи ва бестселлер «Бой ота камбағал ота» китоби муаллифи Роберт Кийосаки Америка Silicon Valley Bank (SVB) банкрот бўлганидан кейин барбод бўладиган навбатдаги банк Швейцариянинг Credit Suisse йирик банкларидан бири бўлишини айтган эди.


Францияда гумонланувчининг уйида содир бўлган портлаш оқибатида 3 нафар жандарм яраланди

Францияда 3 нафар жандарм қўлга олиш учун келган гумонланувчининг уйида содир бўлган портлаш оқибатида оғир яраланди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб.

Ҳодиса Лашапель коммунасида содир бўлган.

«Жандармлар қўлга олиш учун келган гумонланувчининг ўзи вафот этди», — деди прокурор.


Microsoft Outlook хизмати ҳакерлар ҳужумига учраганини маълум қилди

Американинг Microsoft корпорацияси ўз мижозларини Outlook электрон почта мижозининг хакерлик ҳужуми ҳақида маълум қилди, деб хабар беради CNN.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Хабарда айтилишича, хакерлар 2022 йилнинг апрель-декабрь ойлари оралиғида Microsoft электрон почта дастуридаги аввал номаълум бўлган заифликдан фойдаланган. Компания, шунингдек, «15 дан кам» ташкилот киберҳужум ёки хакерлик ҳужумига учраганини айтди.

BleepingComputer Microsoft ушбу ҳужумни Ғарбда Россия разведкаси билан боғланган APT28 (Fancy Bear/ Strontium) хакерлар гуруҳи билан боғлаши ҳақида хабар берди.


Польшада рекорд даражадаги инфляция қайд этилди

Польшада жорий йилнинг февраль ойида инфляция 2022 йил февралига нисбатан 18,4 фоизга ўсди, деб хабар беради Республика Бош Статистика бошқармаси (GUS).

Бу 1996 йил декабридан бери энг юқори инфляция даражасидир.

GUS маълумотларига кўра, февраль ойида товарлар нархи 20,2 фоизга, хизматлар эса 13,3 фоизга ошган.


Франция парламенти комиссияси пенсия ёшини 64 ёшга оширишни маъқуллади

Франция Сенати ва Миллий Ассамблеяси аъзоларидан ташкил топган комиссия чоршанба куни пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасининг 7-моддасини маъқуллади, дея хабар қилди «Бўйсундирилмаган Франция» сўл партиясидан депутат Матильда Пано.

Унга кўра мамлакатнинг энг кам пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтаради.

«Энг кам ёшни 64 ёшга қайтарувчи 7-модда комиссия томонидан [партия фракциялари аъзолари] республикачилар кўмагида қабул қилинган», деди у ва унинг фикрича, бундай қарор «уятли» эканлигини айтди".

Пенсия ислоҳотига қарши мамлакатда ўтказилаётган норозилик намойишлари эса тартибсизликларга айланиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.


АҚШ Қора денгиз устида ўз «дрони» уриб туширилганини тергов қилмоқда

АҚШ Американинг MQ-9 кўп мақсадли учувчисиз учиш аппаратини Қора денгиз устида рус қирувчиси томонидан уриб туширилгани текширмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Ҳозир сабаб ҳақида гапира олмайман», — деди ТИВ раҳбари воқеада Россия томонининг ҳаракатларини изоҳлар экан. «Лекин тергов давом этсин», деди Блинкен. «Албатта, тергов якунланганидан кейин иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан яқин ҳамкорликда бўламиз», — деб ваъда берди давлат котиби.