Тошкент шаҳри Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 13 март куни соат 18:00 да Epica, 2 та Cobalt ва Matiz автомашиналари иштирокида ушбу ҳодиса рўй берган.

йтҳ, тошкент

Оқибатда Epica ва Matiz автомашиналари ҳайдовчи ҳамда йўловчилари жароҳат олган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.