Тошкент шаҳрида Россиянинг «Бюллетень кинопрокатчика» журнали бош муҳаррири Александр Нечаевнинг жасади топилди. Бош прокуратура 36 ёшли журналистнинг вафоти бўйича текширув бошлади. Бош прокуратура матбуот котиби дастлабки суд-тиббиёт экспертизаси хулосаларини маълум қилди.

Унга кўра, журналистнинг ўлими «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан келиб чиққан. Унинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.

Текшириш давом этмоқда.