Тошкент шаҳрида 1 март куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги, вазирликнинг шаҳар бошқармаси, Экологик партия ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. Унда вазир Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди.

«яшил макон», тошкент, экология, табиат ресурслари вазирлиги

Баҳорги мавсумда лойиҳа доирасидаги ишларни давом эттириш, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини, буталарни экиш мақсад қилинган.

Президент раислигида 8 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилганди. Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади.

«яшил макон», тошкент, экология, табиат ресурслари вазирлиги

«Тошкент яшил белбоғи» лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва бута, 20 миллион туп гул кўчати экилади.

«яшил макон», тошкент, экология, табиат ресурслари вазирлиги

Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳри бошқармасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, пойтахтда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси баҳор мавсумида 625 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган.

«яшил макон», тошкент, экология, табиат ресурслари вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, «Яшил макон» лойиҳаси 2021 йилда президент ташаббуси билан бошланган. Бунда ҳар йили 200 млн дарахт ва бута экиш ва шаҳарлардаги яшил майдонлар кўламини ошириш мақсади қўйилган.