17 март куни Тошкент шаҳрида британиялик иқтисодчи ва сиёсатшунос олим, «Мамлакатлар таназзули сабаблари» (Why Nations Fail) китобининг ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади.

Жеймс Робинсон Чикаго университетида профессор бўлиб ишлайди. Бундан олдин у Гарвард, Берклидаги Калифорния университети, Жанубий Калифорния университети ва Мелбурн университетларида дарс берган. Унинг энг асосий ишларидан бири «Мамлакатлар таназзули сабаблари» китоби бўлиб, Дарон Ажемўғлу билан ҳаммуаллифликда ёзилган ушбу китоб дунёнинг 40 дан ортиқ тилларига таржима қилинган.

Жеймс Робинсон билан учрашув Intercontinental Hotel Tashkent (Trilliant) меҳмонхонасида соат 17:00 да бошланиши режалаштирилган.

Тадбир доирасидаги муҳокамада Висконсин университети докторанти, «Иқтисодчи кундалиги» блоги муаллифи Беҳзод Ҳошимов ва Гарвард университети докторанти, Uzbekonomics блоги муаллифи Ботир Қобиловлар ҳам иштирок этади.

Тадбир давомидаги чиқишлар иштирокчилар учун ўзбек ва рус тилларига синхрон таржима қилиб борилади.

Ушбу учрашувда иштирок этиш учун чипталарни iticket.uz сайтидан харид қилиш мумкин.

Чипталар нархи: 200 000 сўмдан 1 200 000 сўмгача.

Ташкилотчилар билан боғланиш учун телефон: (+998) 90−955−8687, (+998) 99−089−3829.

жеймс робинсон, китоб, мамлакатлар таназзули

Ҳамкорлик материали.