Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 16−23 февраль кунларисодир бўлган 4 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 нафар киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВнинг «Ҳафта ичида» кўрсатувида маълум қилинди.

2023 йил 16 февраль куни соат 21:20 ларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р-140А автомобиль йўлининг 2-километрида жойлашган Мустақиллик ва Тўралар кўчалари чорраҳасида ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ 2006 йилда туғилган 11-синф ўқувчиси Damas автомобилини бошқариб кетаётиб, чорраҳадан чапга қайрилиши оқибатида қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган, 2005 йилда туғилган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 11-синф ўқувчиси бошқарувидаги Tico билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда Tico олд ўриндиғида бўлган 10-синф ўқувчиси олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.

йтҳ

17 февраль куни соат 13:45 ларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-278 автомобиль йўлининг 51-километрида ҳайдовчи Nexia автомобилини юқори тезликда бошқариб, руль бошқарувини йўқотган. Шу сабаб йўл четидаги адирликка ағдарилган.

Оқибатда ҳайдовчи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

йтҳ

19 февраль куни соат 10:30 ларда Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳудудидан ўтувчи А380 автомобиль йўлининг 526-километрида ҳайдовчи Cobalt автомобили рулида ухлаб қолиши сабаб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги адирликка ағдарилган.

Оқибатда ҳайдовчи олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчининг турмуш ўртоғи эса шифохонага ётқизилган.

йтҳ

23 февраль куни соат 04:20 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 44-километрида Бухоро-Самарқанд йўналишида ҳайдовчи Lacetti автомобилини бошқариб кетаётганда ухлаб қолган. Шу сабаб у руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг чекка қисмнида тўхтаб турган юк автомобили тиркамасининг орқа қисмига бориб урилган.

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

йтҳ