Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқини бошланганининг бир йиллиги муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг можарони сиёсий ҳал қилиш бўйича позициясини эълон қилди. Позиция 12 банддан иборат.

1. Барча давлатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш. Умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ, шу жумладан БМТ Низомининг мақсадлари ва тамойилларига қатъий риоя қилиниши, ҳар қандай давлатнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги кафолатланиши керак.

Барча мамлакатлар майдони, кучи ва иқтисодий кўламидан қатъи назар тенгдир. Халқаро муносабатларнинг асосий нормалари барча халқаро адолат тарафдорлари томонидан ҳимоя қилиниши керак. Халқаро ҳуқуқ икки томонлама стандартларсиз тенг ва барча бирдек қўлланилиши керак.

2. Совуқ уруш воз кечиш. Бир давлатнинг хавфсизлигини бошқасининг хавфсизлиги ҳисобига таъминлаш мумкин эмас, ҳарбий блокларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш орқали минтақавий хавфсизликка эришиб бўлмайди. Барча мамлакатларнинг қонуний манфаатлари ва қонуний хавфсизлик масалалари жиддий ва зарур тарзда тартибга солиниши керак. Мураккаб муаммолар оддий усуллар билан ҳал қилинмайди. Сайёрадаги узоқ муддатли тинчликни ҳисобга олган ҳолда умумий, яхлит, қўшма ва барқарор хавфсизлик концепциясига риоя қилиш, мувозанатли, самарали, барқарор Европа хавфсизлик архитектурасини шакллантиришга ҳисса қўшиш керак.

Бошқа мамлакатлар хавфсизлигига зарар етказиш ҳисобига ўз хавфсизлигини таъминлашга уринишлар, шунингдек, блокланган қарама-қаршилик сиёсати қабул қилиниши мумкин эмас ва Евроосиё қитъасида тинчлик ва барқарорлик биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан қўллаб-қувватланиши керак.

3. Адоватга чек қўйиш. Можаролар ва урушларда ғолиблар бўлмайди. Оловга ёғ қуйиш ва қарама-қаршиликни кучайтириш ўрнига, барча томонлар янада авж олишига ва вазият назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун эҳтиёткорлик ва вазминликни қўллашлари керак. Россия ва Украинанинг тўғридан-тўғри мулоқотни тезда тиклаш, вазиятнинг кескинлигини босқичма-босқич камайтириш ва жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш учун ташлаган ўзаро қадамларини қўллаб-қувватлаш муҳимдир.

4. Тинчлик музокараларини тиклаш. Мулоқот ва музокаралар Украина инқирозидан чиқишнинг ягона йўлидир. Инқирозни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар маъқуллаш ва қўллаб-қувватлашга лойиқдир. Халқаро ҳамжамият ярашиш фойдасига тўғри йўналишга содиқ қолиши, сиёсий келишувни бошлаш учун йўл очиши, музокараларни қайта бошлаш учун шароит яратиши ва тегишли платформаларни таклиф қилиши керак. Хитой томони бунинг учун конструктив вазифани амалга оширишга тайёр.

5. Гуманитар инқирозни ҳал қилиш. Кескин гуманитар вазиятни енгиллаштиришга имкон берадиган ҳар қандай қадамларни қарши олиш ва қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Гуманитар ҳаракатларда гуманитар масалани сиёсийлаштирмасдан бетарафлик ва холислик тамойилига риоя қилиш лозим. Фуқароларнинг хавфсизлигини самарали чоралар билан таъминлаш, можаро ҳудудларидан одамларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлакларни очиш керак.

Жабрланган ҳудудларга гуманитар ёрдамни кўпайтириш, жойлардаги гуманитар вазиятни яхшилаш, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун тез, хавфсиз ва тўсиқсиз гуманитар ёрдам кўрсатиш керак. Можаро ҳудудларида гуманитар ҳаракатларни амалга оширишда БМТнинг мувофиқлаштирувчи ролини қўллаб-қувватлаш зарур.

6. Тинч аҳоли ва ҳарбий асирларни ҳимоя қилиш. Можаро томонлари халқаро гуманитар қонунларга қатъий риоя қилишлари ҳамда тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига ҳужум қилишдан тийилишлари керак. Аёллар, болалар ва можаронинг бошқа қурбонларини ҳимоя қилиш, маҳбусларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш лозим. Хитой томони Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинувини қўллаб-қувватлайди ва барча томонларни бунинг учун янада қулай шароитлар яратишга чақиради.

7. Атом електр станцияларининг хавфсизлигини таъминлаш. Атом электр станциялари ва бошқа тинч ядровий объектларга қуролли ҳужумларга йўл қўйиш мумкин эмас. Биз халқаро ҳуқуққа, шу жумладан ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенцияларга риоя қилишга чақирамиз. Инсон томонидан яратилган ядровий фалокатга қатъиян рухсат берилмайди. Биз МАГАТЭ`нинг ядро хавфсизлиги ва тинч ядровий иншоотларнинг жисмоний хавфсизлигини таъминлашдаги конструктив ролини қўллаб-қувватлаймиз.

8. Стратегик хавф-хатарларни камайтириш. Ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, ядровий урушни бошлаш мумкин эмас. Ядро қуролидан фойдаланишга уринишлар ёки улардан фойдаланиш таҳдидига қаршилик кўрсатиш керак. Ядро қуролининг тарқалиши ва ядровий инқирознинг пайдо бўлишига йўл қўйиш мумкин эмас. Ҳар қандай мамлакат томонидан ҳар қандай шароитда биологик ва кимёвий қуролларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

9. Дон экспортини таъминлаш. Россия, Туркия ва Украина томонидан БМТ кафолати билан имзоланган Украина донини экспорт қилиш бўйича «Қора денгиз ташаббуси» БМТнинг асосий ролини аниқлашда мувозанатли, тўлиқ ва самарали амалга оширилади. Хитой томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича илгари сурилган ташаббус глобал озиқ-овқат инқирозини бартараф этишнинг ҳаётга тадбиқ этиш мумкин бўлган варианти сифатида хизмат қилади.

10. Бир томонлама санкцияларни бекор қилиш. Бир томонлама санкциялар ва босимнинг ошиши нафақат самарасиздир, балки янги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Хитой БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан рухсат этилмаган ҳар қандай бир томонлама чеклов чораларига қарши. Айрим мамлакатлар бир томонлама санкцияларни суиистеъмол қилиш ва бошқа мамлакатларга нисбатан юрисдикцияни экстратерриториал қўллашни тўхтатиши, шунингдек, улар Украина инқирозининг кескинлигини юмшатишга ижобий таъсир кўрсатиши ҳамда ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиши керак.

11. Ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларининг барқарорлигини таъминлаш. Амалдаги жаҳон иқтисодий тизимини амалий ҳаракатлар билан ҳимоя қилиш, жаҳон иқтисодиётини сиёсийлаштиришга уринишлар, шунингдек уни восита ва қурол сифатида ишлатишга қарши туриш зарур. Глобал иқтисодий тикланишга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида инқирознинг салбий оқибатларини, хусусан, энергетика, молия, озиқ-овқат савдоси ва транспорт соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни биргаликда бартараф этиш зарур.

12. Можародан кейинги тикланишни рағбатлантириш. Халқаро ҳамжамият можаро зонасида тинч йўл билан қайта қуришни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриши керак. Хитой томони ёрдам беришга ва бунда конструктив ролни ижро этишга тайёр.