«россия-украина» тегли мақолалар


Украинадаги уруш глобал иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатди?
25 феврал 2023, 18:38

Украинадаги уруш глобал иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатди?

Украинадаги уруш инсоний йўқотишларга, гуманитар инқирознинг чуқурлашишига, озиқ-овқат ва энергия шокларига сабаб бўлди, глобал ўсишни секинлаштирди. «Газета.uz» Россия Украинага бостириб кирганига бир йил тўлиши муносабати билан урушнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини ўрганди.

Хитой: Урушларда ғолиблар бўлмайди, барча давлатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш керак
24 феврал 2023, 12:13

Хитой: Урушларда ғолиблар бўлмайди, барча давлатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш керак

Хитой Украина инқирозини сиёсий ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат ўз позициясини тақдим қилди. Унда «совуқ уруш ҳақидаги фикрлардан воз кечиш» ва барча мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш, шунингдек, ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилган.

ТИВ Украина разведкасининг Ўзбекистон урушда Россияга кўмаклашаётгани ҳақидаги баёнотини асоссиз деб атади
10 ноябр 2022, 17:55

ТИВ Украина разведкасининг Ўзбекистон урушда Россияга кўмаклашаётгани ҳақидаги баёнотини асоссиз деб атади

Ўзбекистон ТИВ Украина элчиси билан учрашувда, Украина Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон санкция чекловларини четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бергани ҳақидаги «асоссиз баёноти» юзасидан «жиддий хавотир билдирди».

Запорожьеда ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
30 сентябрь 2022, 15:04

Запорожьеда ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Запорожье вилоятида автомобиллар карвонига ракета ҳужуми оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Вилоят маъмурияти 1 октябрни вилоятда мотам куни деб эълон қилди.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ
30 сентябрь 2022, 09:05

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган. ТИВ қонунбузарлик содир қилмаган чет элликлар, жумладан россияликлар мажбурий депортация қилинмаслигини маълум қилди.

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 6-пакети бўйича келишувга эришди
31 май 2022, 13:10

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 6-пакети бўйича келишувга эришди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келишувга эришилди. Унда Россия нефтининг учдан икки қисмига эмбарго қўллаш, Сбербанкни SWIFT тизимидан узиш ва яна учта давлат телеканалининг иттифоқ ҳудудида трансляциясини тақиқлаш кўзда тутилган.

Россияликлар Ўзбекистонга бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда
24 май 2022, 12:04

Россияликлар Ўзбекистонга бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда

Россия-Украина можароси фонида россияликлар Ўзбекистон йўналишида бир томонлама авиачипталарни кўпроқ харид қилмоқда. Таҳлилчиларнинг маълумотига кўра, март-апрель ойларида консалтинг, молия ва IT-компаниялар вакиллари ортга қайтиш чипталарини нисбатан камроқ сотиб олган.

Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади
11 май 2022, 15:14

Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади

2022 йил бошидан бери Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпая бошлади. Хусусан январь ойида 23 та янги компания ташкил этилган бўлса, апрелнинг ўзида уларнинг сони 103 тага ошган, шундан 45 таси АКТ йўналишидаги компания ҳисобланади.

Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллигини кескин қисқартиради. Туркияда бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари натижаси
29 март 2022, 19:16

Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллигини кескин қисқартиради. Туркияда бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари натижаси

Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Украина халқаро хавфсизлик кафолатлари масаласида ўз таклифларини тақдим этди. Унга кўра, Россия Украинани Европа Иттифоқига қўшилишига қаршилик қилмайди, мамлакат хавфсизлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари томонидан кафолатланади. Айни вақтда Киев ҳарбий иттифоқларга қўшилишдан бош тортишга ваъда берди. Россия эса Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллик кескин қисқартирилишини маълум қилди.

«Қандай қилиб қўрқмади экан?» Жамоатчилик вакиллари — «Первый канал» муҳаррири жонли эфирда урушни тўхтатишни сўрагани ҳақида
15 март 2022, 17:13 1

«Қандай қилиб қўрқмади экан?» Жамоатчилик вакиллари — «Первый канал» муҳаррири жонли эфирда урушни тўхтатишни сўрагани ҳақида

Россиянинг «Первый канал» телеканали муҳаррири Марина Овсянникова «Время» дастури жонли эфири вақтида Украинадаги урушни тўхтатиш ва пропагандага ишонмасликни сўраб чиқди. Мазкур ҳолатга ўзбек жамоатчилиги вакиллари ҳам муносабат билдирди. Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев «қўрқувни қандай қилиб енгди экан?» дея савол билан юзланган бўлса, Davletovuz «ҳақиқат учун курашувчи ҳамма жойда топилади», дея таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг