22 февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига янги директор этиб Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов тайинланди. Бу ҳақда театр ходимлари ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

2021 йилдан бери театрни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов бошқариб келаётганди. У 58 ёшида вафот этган театрнинг олдинги директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг ўрнини эгаллаганди.

Шунингдек, Достон Ҳақбердиев театр бош режиссёри бўлди. У мазкур театрга 2018 йилда келган. Ўша йили Н.Шодмоновнинг «Қобил ва Ҳобил» мусиқали драмасини диплом спектакль сифатида саҳналаштириб, ишга таклиф қилинган.

муқимий театри

Достон Ҳақбердиев.

муқимий театри

Александр Бекжонов (Чапдан биринчи). Фото: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри