Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, январь ойида ўзбекистонликлар 118 минг дона автомобиль сотиб олган.

Ўтган йилнинг декабрига нисбатан бу кўрсатгич 18 фоизга ўсди. Самарқандда 85 фоиз, Фарғонада 44 фоиз ва Наманган вилоятларида 31 фоиз сезиларли ўсиш кузатилди. 2022 йил январь ойига нисбатан енгил автомобиллар савдоси сони 19,7 фоизга ошди.

автомобиллар, бозор, таҳлил

Йил бошидан буён маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 23,4 мингтани ташкил этиб, 71 фоизга ошди (2022 йил январь ойига нисбатан — 2 фоизга ўсди).

Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви 2022 йил декабрь ойида 75 фоизга ўсиш билан 2,5 мингтани ташкил этди (2022 йил январига нисбатан ўсиш 60 фоиз).

автомобиллар, бозор, таҳлил

Январь ойида иккиламчи бозорда 92 мингта автомобил сотилди, бу 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 8,9 фоизга кўпдир. 2022 йил январь ойига нисбатан ўсиш 24 фоизни ташкил этди.

автомобиллар, бозор, таҳлил

Январь ойида енгил электромобиллар сотуви 431 донани ташкил этди, бу 2022 йил декабрга нисбатан 3 фоизга (+13 дона) кўпроқ.

Энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрида (319 дона) сотилган. Бу умумий сотувнинг деярли тўртдан уч қисмини ташкил қилади. Пойтахтдан сўнг электромобилларга катта талаб Тошкент (44 дона) ва Фарғона вилоятларида (13 дона) кузатилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли электромобиллар бозорининг янада ўсиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, электромобиллар ва эҳтиёт қисмларни мамлакатда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, харидорларга маҳаллий электромобиллар сотиб олишда кредит фоизларини қоплаш учун компенсация тўлаш қўллаб-қувватланмоқда.