21 февраль куни соат 12:10 ларда Қаршида 22 ёшли йигит ўзини юқори қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Alfraganus University олий таълим муассасасининг талабаси бўлган йигит Қаршида ота-онаси билан яшаб келган уйидан сабабсиз чиқиб кетган. У «Наво» маҳалласида (Qarshi city) жойлашган кўп қаватли уйнинг 10- қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.

Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигит руҳиятида ўзгариш бўлгани сабабли клиникада даволангани, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга урингани аниқланган.

Бош прокуратура текшириш давом этаётганини қўшимча қилди.