2023 йилнинг 1 мартидан 1 июнига қадар Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар марказида «Монедан Кандинскийгача. Санъатдаги инқилоб» номли янги кўргазма ташкил этади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.

Кўргазмада ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларидаги импрессионизм, пуантализм, постимпрессионизм, кубизм ва экспрессионизм каби энг эътиборга молик бадиий оқимлар тақдим этилади.

кўргазма

Ташриф буюрувчилар модернизмнинг 9 нафар намояндалари — Клод Моне, Жорж Сёра, Винсент ван Гог, Эдвард Мунк, Пол Сезанн, Хуан Грис, Робер Делоне, Паул Клее ва Василий Кандинскийнинг асарларини томоша қилади.

«Кўргазма ўзида юқори тиниқликдаги тасвирлар, ҳаракатланувчи сурат ҳамда мумтоз мусиқани уйғунлаштиради. Кўп ахборот тармоқли шакл модернистларнинг рангтасвир ва мусиқани мужассам этган орзусини рўёбга чиқарди», — дейилади хабарда.

кўргазма

Куни кеча «Ўзэкспомарказ»да голландиялик машҳур постимпрессионист рассомнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Ван Гог бўлмоқ» мультимедиа кўргазмаси якунланди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этган кўргазма уч ой давом этди.