Қашқадарёда йигит гаплашиб юрган қизининг суратларини тарқатмаслик учун 5 000 АҚШ доллар талаб қилди, дея хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департамент ҳамда ИИБнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Текширувда О.И. исмли фуқаро А. исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий суратларини қўлга киритгани маълум бўлди.

Кейин йигит ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қизни қўрқитиб, эвазига ундан 5000 доллар талаб қилди ва шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 141−1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилди.