Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 462,4 миллион сўмлик қалбаки пулларни тайёрлаб, муомалага киритганликда гумон қилиниб, олти нафар шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Дастлаб 3 февраль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ички ишлар ходимлари томонидан Paynet орқали пластик картага 4,3 миллион сўм қалбаки пул ўтказган шахслар қўлга олинди.

Тергов давомида Жиззах вилоятида яшовчи икки нафар фуқаро ҳам қўлга олиниб, улардан 10 дона Paynet чеки, 39 дона банк квитанцияси ва битта пластик картаси олиб қўйилди. Уларнинг кўрсатмаларига кўра, тўртта Paynet шохобчасида 4,5 миллион сўм миқдордаги қалбаки пуллар олинди.

Маълум бўлишича, қўлга олинганлардан бири қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйга яна 18 миллион қалбаки сўм яширган. Тергов жараёнида у Самарқанд вилояти Паяриқ туманида яшовчи фуқародан 18 миллион сўмга қалбаки 28 миллион сўм сотиб олганини тан олди.

Қўлга олинган самарқандлик, ўз навбатида, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқародан ҳар бирининг номинал қиймати 200 000 сўмдан бўлган қалбаки пулларни 60 000 сўмдан сотиб олганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрида яшовчи уч нафар фуқаро 100 миллион қалбаки пулни 30 миллион сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Улардан 336,4 миллион сўм қалбаки пул, тўртта компьютер, бешта принтер, учта қоғоз кесиш машинаси ва 35 дона рангсиз лак мусодара қилинди.

Фото

қалбаки купюралар

қалбаки купюралар

қалбаки купюралар

қалбаки купюралар

қалбаки купюралар