Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан сешанба куни мамлакатлар ўртасида дўстона ёрдам алмашилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Туркманистондан Ўзбекистонга суюлтирилган газ партияси етказилди, Ўзбекистондан қўшни мамлакатга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машиналари жўнатилди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этилганини билдирганди. У яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади.