2022 йилда Россия озиқ-овқат маҳсулотларини хорижга етказиб бериш ҳажми қарийб 12 фоизга ошди

2022 йилда Россия озиқ-овқат маҳсулотларини хорижга етказиб бериш 2021 йилга нисбатан қарийб 12 фоизга ошди. Жами 70 млн тонна маҳсулот хорижга жўнатилди. Бу ҳақда ТАСС РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига таяниб маълум қилди.

«Жорий нархларда етказиб бериш ҳажми қарийб 12 фоизга ошди. Ташқи бозорга 70 млн тоннадан ортиқ маҳсулот жўнатилди», — дейилади хабарда.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин бунга экспорт оқимларини қайта йўналтириш, янги логистика занжирлари ва молиявий операцияларни барпо этиш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиш эвазига эришилган. У жорий йилда Россиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти салоҳиятини кенгайтириш мақсадида янги бозорларни очиш бўйича ишлар давом эттирилишини таъкидлади.


Покистон шимоли-ғарбидаги йўл-транспорт ҳодисасида 18 киши ҳалок бўлди

Пайшанба куни кечқурун Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

дайжест, жаҳон янгиликлари

Ҳодиса Коҳат туманидаги Коҳат туннели яқинида содир бўлган. Йўловчи автобуси унга қараб ҳаракатланаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Қутқарувчилар жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб чиқиш учун автобусни кесишга мажбур бўлган. Полиция маълумотларига кўра, ЙТҲ юк машинасининг белгиланган тезликдан ошиб кетгани туфайли содир бўлган.


Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакети 10 млрд евро миқдоридаги чекловларни ўз ичига олади

Брюссель 24 февралгача жорий этишни режалаштираётган ЕИнинг Россияга қарши санкцияларининг ўнинчи тўплами 10 млрд евро миқдоридаги чекловларни назарда тутади, дея маълум қилди Еврокомиссия (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Леен жума куни Киевда Европа Иттифоқи ва Украина саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

«Ўнинчи санкциялар пакети йўлда, унинг қиймати 10 млрд еврони ташкил қилади. Бу янада кенг кўламли пакет бўлади», деди у.

ЕК раҳбарининг сўзларига кўра, янги пакетда ЕИ аввалги санкциялар пакетларида мавжуд бўлган бўшлиқларни ёпади. У, шунингдек, янги санкциялар Украинада махсус ҳарбий операция бошланган 24 февралгача жорий этилишини тасдиқлади.


Эрон ҳижоб ўрашдан бош тортганларни жазолашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Эрон парламенти ҳижобсиз аёлларни жаримага тортиш ҳамда уларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда жума куни парламентнинг суд ва ҳуқуқ масалалари комиссияси раиси Муса Газанфарободий маълум қилди.

«Ҳозирда аввалгидек автомобилларда ҳижобга риоя қилишни назорат қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳижоб ўрамаган аёлларга яна СМС юборилади… Бундан ташқари, тез орада қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади ва дастур кучга киради, унга кўра биз видеокузатув тизимлари ёрдамида пиёдалар ўтиш жойларида ва бошқа жамоат жойларида рўмол ўрамаган аёлларни аниқлаймиз. Натижада, бу шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмайди», — Газанфорободийнинг сўзларидан иқтибос келтирди Khabar Online агентлиги.

Мулозимнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда қоидабузарга огоҳлантириш ёзилган СМС келади, иккинчи босқичда эса жаримага тортилади. Унинг миллий картаси (Эронда бу шахсни тасдиқловчи ҳужжат) жарима тўланмагунча блокланади, шунинг учун у ҳеч қандай ижтимоий хизматлардан фойдалана олмайди.


Қатарда ҳашаротлар қўшилган озиқ-овқат маҳсутларини сотиш тақиқланди

Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Европа Иттифоқининг ейишга рухсат берилган ҳашаротлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги қароридан сўнг таркибида ҳашаротлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланиши ҳақида огоҳлантирди.

«Айрим мамлакатларнинг озиқ-овқат тайёрлашда ҳашаротлардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори ҳақидаги маълумотлар кўпайиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида ҳашаротлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг техник талабларга жавоб бермаслиги сабабли уларни сотиш тақиқланганини эълон қилади. Кўрфаз мамлакатларида ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари ва ваколатли органларнинг диний қарашлари, бу ҳашаротлар, оқсил ёки улардан тайёрланган қўшимчаларни истеъмол қилишни тақиқлайди», — дейилади ССВ баёнотида.

Вазирлик «Озиқ-овқат маҳсулотларидаги оқсил манбаси вазирлик томонидан аккредитациядан ўтган, мусулмон тамойиллари асосида ишлайдиган халқаро лабораториялар ёрдамида синчковлик билан текширилаётганини» таъкидлади.


Лавров Ғарбнинг Молдовадан «навбатдаги Украина» яратиш истаги борлигини маълум қилди

Ғарб давлатлари Молдовани «навбатдаги Украина» роли учун кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Россия Сегодня» бош директори Дмитрий Киселевга берган интервьюсида маълум қилди.

Кисилев қайси давлатлар «Украина йўлидан бориши» мумкинлигини сўради ҳамда Қирғизистон ва Қозоғистонни мисол тариқасида сўради. Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари эса Молдова номини олди.

«Ҳозир Молдова бу роль учун кўриб чиқилмоқда, биринчи навбатда, улар НАТОга қўшилиш истагида бўлган эркин демократик эмас, балки мутлақо аниқ усуллар билан мамлакат бошига президентни [Мая Санду] қўйишга муваффақ бўлишди. У Руминия фуқаролигига эга, у Руминия билан бирлашишга тайёр ва умуман, деярли ҳамма нарсага тайёр», — деди у.


Францияда ресторан эгаси қиёфасида 16 йилдан буён яшириниб юрган мафиоз ушланди

Икки марта қотилликда айбланиб, қарийб 16 йилдан бери сохта ном остида қочиб юрган италиялик мафиоз Франциянинг Сент-Этьен шаҳрида ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Интерпол халқаро полиция ташкилоти.

Эдгардо Греко Италия жанубидаги Калабрия шаҳрида фаолият юритувчи қудратли «Ндрангета» жиноий ташкилотига алоқадор эди. 2006 йилда Греко балиқ омборида темир панжаралар билан калтакланган ака-ука Бартоломеоларни ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Худди шу йили Греко Италиядан қочиб, Францияга жойлашди.

Франс Пресс агентлиги маълумотларига кўра, 63 ёшли Греко 2021 йил июнь ойида Паоло Димитрио номи билан Сент-Этьенда Caffe Rossini Ristorante ресторанини очган ва шу йилнинг ноябригача фаолият юритган.