Президент қарорлари билан Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Усман Шарифходжаев мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 2020 йилдан бери халқ таълими вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди, унгача эса президент Администрацияси таълим шуъбаси мудири эди.

Фото: Усман Шарифходжаев / FacebookФото: Усман Шарифходжаев / Facebook

Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узокбой Бегимкулов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Темуржон Комилов. Фото: UzReportТемуржон Комилов. Фото: UzReport

Темуржон Комилов 2019 йилдан буён халқ таълими вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Дилшод Кенжаев. Фото: Халқ таълими вазирлигиДилшод Кенжаев. Фото: Халқ таълими вазирлиги

Дилшод Кенжаев 2022 йил апрелида Президент таълим муассасалари агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди, бунгача эса президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари эди.

Узокбой Бегимкулов. Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматиУзокбой Бегимкулов. Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Узокбой Бегимкулов 2021 йилдан бери мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Алишер Уббиев. Фото: «Нигоҳ»Алишер Уббиев. Фото: «Нигоҳ»

Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди. У 2022 йилдан бери ушбу агентлик раҳбари ўринбосари эди.

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходиржон Онорбоев мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазири ўринбосари, Иброхим Джураев ва Вохобжон Ражапов эса халқ таълими вазири ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди.