Ўзбекистон президентининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Комилжон Каримов. Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»Комилжон Каримов. Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

У 2021 йилдан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди, унгача эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетига ректорлик қилган.

Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Шаҳлохон Турдиқулова. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлигиШаҳлохон Турдиқулова. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Шаҳлохон Турдиқулова 2020 йил октябридан буён инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари эди, бунгача эса вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига директорлик қилган. Бузрукхонов эса 2018 йилдан бери олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Сарвархон Бузрукхонов. Фото: tstu.uzСарвархон Бузрукхонов. Фото: tstu.uz

Олимжон Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. У 2019 йилдан бери инновацион ривожланиш вазири ўринбосари эди.

Олимжон Тўйчиев. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлигиОлимжон Тўйчиев. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Мажит Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори этиб тайинланди. У 2017 йилдан бери Давлат тест марказига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Мажит Каримов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»Мажит Каримов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»

Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан, президент қарорига асосан, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинган.